Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод 10 нафарга қадар, вилоят Кенгаши депутатлигига номзод 5 нафарга қадар, туман ва шаҳар Кенгаши депутатлигига номзод 3 нафарга қадар ишончли вакилга эга бўлишга ҳақли (http://lex.uz/docs/4386848).
- Ишончли вакиллар номзодга:
- сайлов кампаниясини ўтказишда ёрдам беради;
- сайлаш учун ташвиқот олиб боради;
- давлат органлари ва жамоат бирлашмалари, сайлов комиссиялари билан бўладиган муносабатларда номзоднинг манфаатларини ифодалайди.