Айрим тиббий маълумотномалар энди ДХМлар орқали берилади
13.01.2020 - 10:20“Давлат тиббиёт муассасалари томонидан фуқароларга маълумотномалар бериш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (18-сон, 10.01.2020 й.) қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 апрелдан бошлаб фуқароларнинг Руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳамда Наркология диспансери ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисидаги маълумотнома Давлат хизматлари марказлари ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали тақдим этилади.