“Давлат божи тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди
07.01.2020 - 11:56Қонунга мувофиқ, давлат божи юридик аҳамиятли ҳаракатларни амалга оширганлик ва (ёки) бундай ҳаракатлар учун ваколатли шахслар томонидан ҳужжатлар берганлик учун ундириладиган мажбурий тўловдир.
Консуллик йиғими ва патент божи ҳам давлат божи ҳисобланади.
Қонунга кўра, ваколатли муассасаларга ва (ёки) мансабдор шахсларга мурожаат қилаётган ва ўзига нисбатан юридик аҳамиятга молик ҳаракат ва (ёки) ҳужжатлар бериш амалга ошириладиган юридик ва жисмоний шахслар давлат божини тўловчилар ҳисобланади.