Азиз ва муҳтарам ватандошлар! Қадрли дўстлар!
31.12.2019 - 14:53
Жонажон Ватанимизга Янги – 2020 йил кириб келмоқда.
Самарқанд туман ҳокимлиги Сиз азизларни, мўътабар нуронийлар, меҳрибон опа-сингилларимизни, азму шижоатли ёшларимизни, кўп миллатли бутун халқимизни ушбу қутлуғ айём билан самимий табриклайди. Барчангизга сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик, бахту саодат ва фаровонлик тилайди.
Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин! Янги йил барчамизга муборак бўлсин!