Ички бозорда фақат биржа савдолари орқали сотиладиган маҳсулотлар белгиланди
09.10.2019 - 13:31Товар-хомашё биржалари фаолияти самарадорлигини ошириш ва биржа савдоси механизмларини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисидаги Президент қарори (ПҚ–4484-сон, 08.10.2019 й.) қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 январдан бошлаб:
давлат улуши 50 % дан ортиқ бўлган корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган юқори ликвидли ва монопол маҳсулотларнинг бир қисми Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан ўрнатиладиган квоталар бўйича фақат биржа савдолари орқали экспорт қилинади, дея хабар қилди Ҳуқуқий ахборот.