Самарқанд тумани Даштисўхта маҳалласи ҳудудидаги айрим йўллар йиллар давомида таъмирланмаганлиги натижасида абгор ҳолга келиб қолганди. Ёғингарчилик кунларида лойда юриб бўлмасди. Ёзда эса техникалар ҳаракатидан ҳаммаёқ чанг тўзонга тўларди. Одамлар ўйдим-чуқур кўчалардан юравериб, безор бўлишганди.
Жорий йилда абгор йўлларни обод қилиш ишлари бошланди. Шу вақтга қадар лойиҳага кўра йўлсозлар томонидан кўплаб кўчаларни реконструкция қилиш, кенгайтириш, тош-шағал тўкиб, йўл четига бетон ариқлар ўрнатиш каби бир қатор ишлар бажарилди.
Жумладан, айни кунларда Даштисўхта маҳалласининг йўллари обод бўлмоқда. Ниҳоят бугун йўлга асфальт ётқизиш ишлари ҳам якунига етади. Ҳозирда 1 километр йўл йўлсозлар томонидан асфальт қилинмоқда.