Оҳалик қишлоғига олиб борувчи йўлнинг таъмири 2021 йилда дастурга киритилиши режалаштирилган

Сиз кўриб турган суратлардаги манзара кўп йиллардан буён Оҳалик қишлоғи аҳлини ташвишлантириб, қийнаб келмоқда.

Бу фикрлар “Гулобод тонги” газетасининг 2020 йил 14 февраль санасида чоп этилган “Абгор кўчалар таъмирланади (ми?) ёхуд катта муаммоларни бартараф этиш-кичик муаммоларни тузатишдан бошланади” сарлавҳали мақолада келтирилган.

Мақолада 35-40 йил олдин асфальт қилинган Оҳалик қишлоғининг асосий кўчаси бугун абгор ва хароба аҳволга келиб қолгани танқид қилинган.

Туман йўллардан фойдаланиш давлан унитар корхонаси томонидан тақдим этилган маълумотларда Оҳалик қишлоғига олиб борувчи йўлнинг умумий узунлиги 13 километрни ташкил қилиши билдирилган. Шунингдек, 2020 йилда 4 километр йўл қисми жорий таъмирланиши белгиланган. Мазкур йўлнинг таъмирланиши 2021 йилда дастурга киритилиши режалаштирилган бўлиб, аҳоли учун қулай шароитлар яратилиши белгиланган.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM