Очиқ мулоқотда туман 1-cон спорт мактаби директори Адилов Комил иштирок этди

Туман аҳолиси ўртасида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини қарор топшириш борасидаги ишлар тўғрисида маълумот берилди

Мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳолининг, айниқса ёшларни жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиши учун замон талабларига мос шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, ёшлар орасидан иқтидорли спортчиларни саралаб олиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда ва бу борада Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонларидан жисмоний тарбия ва спортга қаратилаётган эътиборни алоҳида эътироф этиш лозим.

Бунга жавобан туманимиз ёшлари ҳам спортнинг барча турлари бўйича қатор ютуқларга эришмоқда, хусусан, туман бўйича жами 89 та, шундан 14 та жаҳон чемпиони, 16 та Осиё чемпиони, 59 та Ўзбекистон чемпионлиги қўлга киритилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 апрелдаги
ПҚ-201 сонли “Маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисидаги” қарорини ижросини таъминлаш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Беш ташаббус олимпиадасининг биринчи мавсуми мусобақалари беш босқичда маҳалла, сектор, туман, вилоят ҳамда Республика босқичлари ўтказилиб, мусобақаларда жами 30092 нафар ёшларимиз иштирок этишди.

Туманимиз спортчилари Республика босқичида жами 6 та йўналишда иштирок этиб фахрли ўринларни эгаллашди.

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги томонидан беш ташаббус олимпиадасининг республика босқичида ғолиб бўлган Юқори Туркман маҳалласига универсал спорт майдончаси ҳамда Равонак маҳалласига Street workaut майдончалари қуриб берилиши бўйича сертификат берилди.

Шунингдек, Муҳтарам Президентимизнинг 2022-йил
25-октябрдаги “2022-2023-йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сонли қарорига асосан 923 млн. сўмлик лойиҳа асосида қуриб битказилган Янгиобод маҳалласидаги ушбу спорт иншооти энг замонавий инвентарлар билан жиҳозланди ва спортчи ва мураббийлар учун барча шароитлар яратилди.

Маҳаллалар кесимида “Соғлом ҳаёт учун 5000 минг қадам” шиори остида юриш тадбирлари мунтазам ўтказиб борилмоқда. Бугунги кунга қадар 20 мингдан ортиқ ёшлар камраб олинди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM