Сайёр қабул – фуқаро муаммоларини ҳал этишнинг мақбул йўли

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарадорлигини ошириш, одамларни бугунги кунидан рози қилишда давлат бошқаруви идораларининг халқ ичига кириб бориши, барча даражадаги мутасаддиларнинг аҳоли дардини эшитиши, қувончу ташвишига шерик бўлиши ғоят муҳим саналади.

Халқ билан мулоқот инсон манфаатларини таъминлашда юксак самаралар бермоқда. Куни кеча навбатдаги халқ билан мулоқот сайёр қабул шаклида туманнинг Миронқул махалласида ўтказилди.

Унда сектор йиғилишида кўтарилган масалалардан ташқари 29 нафар фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатлар тингланди. Мурожаатлар орасида ер ажратиш, имтиёзли кредит ажратиш, уй-жойларни кадастр қилдириш каби масалалар қайд этилди. Уларга амалий ёрдам бериш бўйича ташкилотларга тегишли кўрсатмалар ва ижро муддатлари белгилаб берилди.

Қабулда фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоялаш, улар томонидан билдирилган таклиф, мулоҳаза ва мурожаатларини тезкор бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилди.


 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2015-2022 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM