Банк-молия академияси Ўзмиллийбанк тасарруфига ўтказилди

“Банк-молия соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ-4503-сон, 31.10.2019 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Банк-молия академияси Ўзмиллийбанк тасарруфига ўтказилиб, у Академиянинг таъсисчиси этиб белгиланди.

2018 ва 2019 йилларда Академия магистратурасига қабул қилинган шахслар учун магистратура мутахассисликлари бўйича амалдаги таълим дастурларини, шунингдек, Академиянинг сарф-харажатларини магистратурада давлат гранти асосида таълим олаётган шахсларнинг ўқиши тугагунга қадар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириш тартиби сақлаб қолинади. Ҳуқуқий ахборот

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM