Самарқанд туманида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганининг 28 йиллиги кенг нишонланди

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Гулобод қўрғонидаги Хотира хиёбонида ўрнатилган Мотамсаро она ҳайкали пойига туман ҳокимлиги, ҳарбийлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари томонидан гулчамбарлар қўйилди. Қурон тиловат қилинди.

Сўнгра фахрий ҳарбий хизматчилар билан учрашув ташкил этилди. Туман ҳокими Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан барча йиғилиш қатнашчиларини байрам билан самимий қутладилар.
Мамлакатимиз тинчлиги ва барқарорлиги, сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлаш бўйича тактик ва стратегик вазифаларни самарали ҳал этишга қодир, замонавий, ҳар томонлама яхши қуролланган миллий армиямизни ташкил этиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилганлигини таъкидлади. Ватан ҳимоячилари куни мамлакатимизда умумхалқ байрами сифатида кенг нишонлаб келинмоқда.
Тадбир доирасида туман ҳокими Қуролли Кучлар фахрийлари ва фидокорона меҳнат қилаётган ҳарбий хизматчиларга фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар топширди.
Байрам тадбирининг иккинчи қисми бир пиёла чой атрофида давом этди. Таниқли санъаткорларининг концерт дастури йиғилганларда хуш кайфият уйғотиб, катта таъсурот қолдирди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM