Халқ депутатлари Самарқанд тумани Кенгашининг иккинчи сессияси бўлиб ўтди

Сессияни туман ҳокими, Кенгаш раиси Н.Мавлонов олиб борди.

Депутатлар дастлаб Самарқанд тумани ҳокимининг Самарқанд тумани маҳаллий бюджетининг 2020 йил 1 январь ҳолатига ҳосил бўлган эркин қолдиқ маблағларини йўналтириш тўғрисидаги таклифларини тасдиқлаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқди.

Ушбу масала юзасидан туман ҳокимлиги молия бўлими мудири Ш.Восеевнинг ахбороти тингланди.

Таъкидланганидек, жорий йилда туман маҳаллий бюджетининг эркин қолдиқ маблағлари аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, туман халқ таълими муассасалари фаолиятини услубий жиҳатдан таъминлаш, қабул қилинган давлат дастурларига мувофиқ фуқароларнинг соғлиғини сақлаш, хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларини таъмирлаш, уй-жой, коммунал хўжалиги объекларида таъмирлаш ишларини олиб боришга сарфланади.

Ушбу масалалар талабларидан келиб чиқиб, депутатлар тегишли қарорлар лойиҳаларини тасдиқлаш мумкин, деб топди.

Сессия ишида шунингдек, туман прокуратурасининг 2019 йилда қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнингн олдини олиш борасидаги фаолияти, туман ИИБ томонидан жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини ошириш борасидаги ишлар тўғрисидаги масала ҳам муҳокама қилинди.

Сессия давомида депутатлар, шунингдек, туманнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ҳаётига оид бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқди.

Кун тартибидаги барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM