Ҳоким ўринбосари ёшларга нима деди?

Тумандаги Ёшлар кутубхонасида ташкил этилган учрашувда туман ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари А.Халимов ёшларни қийнаётган муаммоларни ўрганди.

Масалан, 6-умумтаълим мактаби ёшлар етакчиси В.Ниёзов томонидан билдирилган таклиф ҳоким ўринбосарининг эътиборини тортди.

- Ҳар бир ёш авлод томонидан ана шундай таклиф билдирилиши мутасаддиларни масъулиятли бўлишига ундайди, - деди А.Халимов. – Албатта, маданият ва санъат йўналишида иқтидорли ёшларни қўллаб қувватлаш мақсадида туманда ёшлар фестивалини ташкил этиш масаласи режалаштирилган.

Шунингдек, 14-умумтаълим мактаби ёшлар етакчиси С.Самижонов тумандаги тожик тили синфлари ўқувчиларини тожик тили бадий адабиётлари билан таъминлаш масаласини илгари сурди.

Учрашув давомида ёшларнинг таълим-тарбияси, малакатимизда амалга оширилаётган ислохотлар, ёшларга берилаётган эътибор ва имкониятлар тўғрисида сўз борди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM