Обод кўчасига 500 метр асфальт ётқизилди
31.10.2019 - 11:10Тумандаги Андижони маҳалла фуқаролар йиғини раиси Тоҳир Бурхонов ва шу маҳаллада истиқомат қиладиган фуқаролар ички кўчаларнинг таъмирталаб эканлиги, ёмғирли кунларда болаларнинг мактабга бориши учун қийинчилик туғдираётгани хусусида туман ҳокимига мурожаат қилган эди.
Мазкур ҳолат туман йўллардан фойдаланиш давлат унитар корхонаси томонидан жойига бориб ўрганилди. Аниқланган муаммони бартараф этиш учун Андижони маҳалласининг Обод кўчасида таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди. Айни кунда маҳалланинг 500 метр кўчаларига асфальт ётқизилиб, фойдаланишга топширилди.