Туман ҳокимлигида жорий йил 21 апрелга қадар келиб тушган мурожаатларнинг ижроси таҳлил қилинди

Йиғилишда сектор раҳбарлари ва барча корхона-ташкилот раҳбарлари иштирок этди.
Дастлаб, қишлоқ хўжалигида олиб борилаётган ишлар, экспортбоп маҳсулотлар етиштириш ва уни ташқи бозорга олиб чиқиш масалалари муҳокама этилди.

Шундан сўнг аҳоли томонидан келиб тушаётган ҳақли мурожаатларнинг ўз ечимини таъминлашда айрим туман ташкилоти раҳбарлари панжа ортидан қараётгани танқид қилинди.

- Ҳар бир мурожаатни ортида кимнингдир дарди ётипти, кимнингдир ҳаёти бор, - деди ҳоким. - Бунга эътибор бермаслик, масалага масъулият билан ёндашмаслик, бир инсонни умрига зомин бўлиши ҳам мумкин.

Келгусида билдирилган масалаларни ўз вақтида бажармаган масъул ходимларга қонуний чора кўрилиши таъкидланди. Аксарият ходимлар қаттиқ огоҳлантирилди.
 

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM