Туман тарихи

Самарқанд тумани — Самарқанд вилоятидаги туман. 1926 йил 29 сентябрда Юқори Даргом номи билан ташкил этилган. Шимолдан Оқдарё, шимолий-шарқдан Жомбой, шарқдан Булунғур, жанубдан Ургут, ғарбдан Нуробод, Пастдарғом туманлари билан чегарадош.

Майдони 0,43 минг км². Аҳолиси 243,2 минг киши (01.01.2019й). Туманмаркази — Гулобод қишлоғи.

Табиати. Туман ҳудуди вилоятнинг жанубий-шарқий қисмида жойлашган. Зарафшон дарёсининг чап соҳилидаги водийда, шимолдан Самарқанд шаҳрига туташ. Туман асосан, тоғ олди релефига эга, Оҳаклик, Миронқул ва қисман Сарикўл баланд текисликларидан иборат. Зарафшон дарёси туманнинг шимолийқисмини қўшни Оқдарё туманидан ажратиб туради. Ўртача баландлиги 445 метр Адир, қир ва қисман қумли ерлардан иборат.

Фойдали қазилмалардан тоғларда оҳактош, мармар, гранит, гипс, слюда ва волфрам бор.

Иклими кескин континентал. Ўртача йиллик температураси 13,4°. Январнинг ўртача температураси 0,2°, июлники 25°. Энг юқори температураси 42°-44°, энг паст температураси -26°. Йиллик ёғин 321 мм. Вегетация даври 215 кун.

Бу ерлар қадимдан обикор деҳқончилик районидир. Табиий ўсимликлардан қамиш, савағич, қиёқ, барди, рўвак, буғдойиқ, ажриқ, юлғун, шувоқ, янтоқ ва бошқа ўсади.

Тоғларда арчазорлар, писта, ирғай, зирк учрайди, тоғ ўтлоқлари ва яйловлар бор. Ёввойи ҳайвонлар: қушлардан каклик, булдуруқ, қирғий, лочин, бургут, калхат ва ҳ.к. бор.

Аҳолиси, асосан, ўзбеклар, шунингдек, тожик, рус татар, корейс ва бошқа миллат вакиллари ҳам яшайди. Аҳолининг ўртача зичлиги 1 км²га 558 киши (2017).

Хўжалиги. Туман хўжалиги, асосан, Самарқанд шаҳар аҳолисини сабзавот ва полиз экинлари, боғ, токзор, чорвачилик ва паррандачилик маҳсулотлари билан таъминлашга ихтисослашган. Қишлоқ хўжалигининг етакчи тармоғи—деҳқончилик. Туманда мингдан ортиқ фермер хўжаликлари мавжуд. Суғориладиган ерлар 17,8 минг га, шундан 7,8 минг га ерга донли экинлар, сабзавот, озуқа экинлари экилади, шунингдек, картошка, полиз экинлари ҳам етиштирилади. Хўжаликлар Чап Қирғоқ, Магистрал, Дарғом каналлари ва Зарафшон дарёсидан сув олади. 


 

2015-2019 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM