Янгиликлар

Жазоларни либераллаштириш нима дегани?

Бугун вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларининг ҳимояси давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Ёш авлодни ҳар томонлама баркамол инсон қилиб тарбиялаш, болаларнинг ижтимоий муҳофазасини таъминлаш, иқтидорли ёшларни рағбатлантириш борасидаги тадбирлар билан бир қаторда жиноят содир этган вояга етмаганларнинг ахлоқини тузатиш, уларнинг тўғри йўлга тушиб олиши борасида ҳам изчил ишлар олиб борилмоқда.

МУНОСАБАТ

 

Яқинда ижтимоий тармоқларда тарқалган Самарқанд тумани “Шўрбоий” маҳалла фуқароси Д.С.томонидан маҳалла ҳудудидан оқиб ўтувчи “Ариқдан оқаётган қон. Аммо бунга ҳеч қайси мутасадди ташкилот жиддий чора кўрмаяпти” дея қилган мурожаати эълон қилинган эди. 

27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Самарқанд тумани ҳокими Носир Мавлоновнинг табрик сўзи

Сиз азиз журналистларни, соҳа фахрийларини 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан самимий табриклайман.

Мен соҳа вакилларини ҳар бир воқеа-ҳодисага теран кўз билан боқиб, уни нафақат халқимиз, балки ўз ҳаёти ва турмуши билан чамбарчас тасаввур қила оладиган, ҳар доим дахлдорлик ҳисси билан яшайдиган кишилар деб биламан.

Халқимиз ҳаётида фаровонликни таъминлашда давлатимиз раҳбари бошчилигида олиб борилаётган халқпарвар сиёсатни тарғиб этадиган қалам аҳлининг юртимиз тараққиётидаги улуши салмоқли, шарафли хизматлари эса самимий эҳтиромга лойиқ.

2015-2020 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM