Шавкат Мирзиеёв Никол Пашинянни қабул қилди
11.10.2019 - 11:49МДҲнинг Ашхобод саммити доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиеёв Арманистон Республикаси Бош вазири Никол Пашинянни қабул қилди.
Учрашувда савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш муҳимлиги қайд этилди, дея хабар қилди Давлатимиз Раҳбарининг матбуот котиби.
Ҳукуматлараро ва идоралараро даражада ўзаро алмашинувларни йўлга қўйишга келишиб олинди.