Янгиликлар

Сайлов ҳақида нималарни биласиз?

Сайлов кунига қадар ёки сайлов куни 18 ёшга тўлган, рўйхат тузилаётган пайтда мазкур сайлов участкаси ҳудудида доимий ёки вақтинча истиқомат қилаётган фуқароларнинг фамилиялари сайловчилар рўйхатига киритилади.

Ҳар бир сайловчи фақат битта сайловчилар рўйхатига киритилиши мумкин.

Сайловчилар рўйхатига ҳар бир сайловчининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ва яшаш жойи манзили киритилади, дея хабар қилди Ҳуқуқий ахборот.

Йўл хўжалигини ривожлантириш бўйича вазифалар белгиланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 октябрь куни йўл хўжалигини ривожлантириш ва ушбу соҳага инвестицияларни кенг жалб қилиш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди. 

Сайёр қабулда 40 га яқин мурожаат бўлди

Тумандаги конигил маҳалласида ўтказилган навбатдаги қабулда мурожаатлар асосан, соғлиқни сақлаш, ишга жойлашиш, уй-жой, моддий ёрдам, йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик суви билан таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб қувватлаш ҳамда коммунал масалаларга оид бўлди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM