Янгиликлар

Ахолининг сайёр қабули уюштирилди

  Самарқанд туманидаги 2-секторга қарашли Конигил маҳалласида туман ҳокими Шухрат Джамалов навбатдаги аҳолининг сайёр қабули уюштирди. Унда тумандаги секторлар, ҳуқуқ тартибот идоралари, давлат ва жамоат ташкилотларининг раҳбарлари иштирок этдилар. Сайёр қабул давомида 73 нафар фуқаролардан 98 та мурожаат келиб тушди. Мурожаатларнинг аксарият қисми жойида ўз ечимини топди. 22 та мурожаат муаммоли бўлганлиги боис, қўшимча вақт талаб этилди.

Ислом Каримов таваллудига бағишланган тадбирлар ўтказилди

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллуди куни муносабати билан хотира тадбирлари ўтказилмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 30 январь куни Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди. 

Туманнинг чекка ҳудудлари эътиборда

Самарқанд тумани ҳокими Ш.Джамалов туманнинг чекка ҳудудларини айланиб, аҳоли билан учрашиб, жойлардаги мавжуд муаммолар, ижтимоий соҳа объектларида амалга оширилаётган ишларни ўрганиб чиқди. Хусусан, Пастдарғом тумани билан чегарадош бўлган Ипакчи маҳалласидаги 13-умумтаълим мактабида бўлиб, ўқитувчи ва ўқувчилар билан учрашди. Улар томонидан мактабда замонавий ахборот-ресурс марказини ташкил этиш бўйича билдирилган таклифни қўллаб-қувватлади.

Давлат хизматлари марказида «яшаш тўғрисида маълумотнома» берилмайди

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан 2018 йил 15 октябрдан фуқароларга маҳалла фуқаролар йиғинидан яшаш жойи тўғрисида маълумотнома бериш бекор қилинган.

Мен албатта ҳарбий бўламан

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 декабрдаги ПФ-5413-сонли “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида Самарқанд туманида жойлашган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига қарашли 7252-сонли ҳарбий қисмда ёшларни ҳарбий касбга йўналтириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг яратилиш ва р

Умумтаълим мактаби капитал таъмирланди

Самарқанд туманидаги Равонак маҳалласида жойлашган 33-умумтаълим мактаби капитал таъмирланиб, ўқувчилар ихтиёрига топширилди. Унинг очилишида тумандаги сектор раҳбарлари, халқ таълими фаоллари, мактаб ўқитувчилари, ўқувчилар, ота-оналар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди. 

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM