«O’ZLIDEP 17 ЁШДА 17 МИНГ ОИЛАГА САҲОВАТ ВА КЎМАК» ЛОЙИҲАСИ АМАЛДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ мамлакатимизда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, турмуш фаровонлиги даражасини ошириш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Мазкур Қарор ижросини таъминлаш мақсадида O`zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши эҳтиёжманд оилалар хонадонларига бориб, уларга амалий ёрдам кўсатмоқдалар.
Шу мақсадда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Самарқанд туман Кенгаши томонидан “O’zLiDeP 17 ёшда 17 минг оилага саҳоват ва кўмак” лойиҳаси доирасида учрашув ташкил этилди.
Самарқанд тумани 18-Ўзбекистон сайлов округидан сайланган туман Кенгаши депутати Ҳабибов Шерзод бошчилигидаги бир гуруҳ партия вакиллари туманнинг Пулимуғоб маҳалласида бўлишиб,  ушбу маҳаллада яшовчи 1993 йилда туғилган 1-гуруҳ ногирони Толипова Ўғилойнинг ҳолидан хабар олишди ва Ўғилойга ногиронлик аравачаси такдим этишди.
Алоҳида таъкидлаш зарурки, Президентимиз ташаббуслари билан бугун мамлакат миқёсида аҳолининг ижтимоий ҳимояталаб қатламларига кўрсатилаётган юксак эътибор ва унинг амалий натижасидан бугун оддий одамлар, чекка ҳудудларда истиқомат қилаётган оилалар амалда баҳраманд бўлмоқдалар.
O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши Матбуот хизмати

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM