Ободликнинг қаҳрамонлари

Ҳар бир даврнинг ўз қаҳрамонлари бор. Бугунги кунда дунёда юзага келган вазият табиат ва жамият ҳақида фикр юритишга ундамоқда. Шундай даврда ўзининг фидокорона меҳнати билан инсоният учун табиатни асрашга муносиб ҳиссасини қўшаётган қаҳрамонлар ким? Албатта, ободонлаштириш ходимлари.

Бугун Самарқанд туманида меҳнат қилаётган ана шу қаҳрамонлар эътироф этилди. Туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Шухрат Жумаев ободонлаштириш ходимларининг меҳнати ҳамма учун қадрли эканлигини таъкидлади.

- Шундай синовли пайтда ҳам атрофимизда сиз каби қаҳрамонлар яшаётганини ўйлаш, ҳис қилиш кўнгилдан илиқ кечинмалар ўтказади, - деди ҳоким ўринбосари.

Туман ҳокимлиги томонидан ободонлаштириш ходимларига озиқ-овқат муҳсулотлари тарқатилди.

2015-2020 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM