Сектор раҳбарлари бу галги сайёр қабулда Янгиариқ маҳалласи фуқароларини тинглади

Президентимизнинг 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида барча сектор раҳбарлари аҳолининг ижтимоий иқтисодий аҳволини ўрганиш мақсадида сайёр қабуллар ўтказиши белгилаб қўйилган.

Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида Самарқанд тумани ҳокими ва сектор раҳбарлари Янгиариқ маҳалласида сайёр қабул ўтказди.

Сектор раҳбарлари маҳаллада истиқомат қилувчи эҳтиёжманд оилаларнинг муаммоларини тинглади. Қабул чоғида аҳоли томонидан, бандлик, тиббий хизмат сифати, нафақа пуллари, маҳалла кўчаларига таъмирлаш, транспорт борасидаги муаммолар муҳокама этилди.

Қабулда келиб тушган 50 га яқин мурожаатнинг ҳар бири ўз вақтида ечилиши, бунга жиддий эътибор қаратилиши лозимлигини таъкидланди. Айрим мурожаатлар қонунга хилоф эканлиги учун рад этилди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM