ҚИДИРУВДАГИ ШАХС ТОПИЛИБ, ЖАЗОГА ТОРТИЛДИ

Фуқаролик ишлари бўйича Тойлоқ туманлараро судининг қарорига  асосан,  қарздор А.Ҳ.дан ундирувчи З.Р.нинг фойдасига бир нафар фарзандини моддий таъминоти учун ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларининг тўртдан бир қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжати мажбурий ижро бюроси Самарқанд туман бўлим иш юритувига келиб тушган ва ижро иши юритиш қўзғатилган.
Қарздор А.Ҳ.нинг мол-мулкини аниқлаш мақсадида тегишли давлат идораларига сўров хатлари юборилган бўлиб, унга кўра қарздор номига расмийлаштирилган мол-мулклар аниқланмаган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздор А.Ҳ қочиб юрганлиги сабабли, унга нисбатан қидирув эълон қилинган. Қидирув натижасида у топилган.
Қарздордан алимент қарздорлигини ундириш имкони бўлмаганлиги сабабли, унга нисбатан тўпланган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 47(4)-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий жавобгарлик масаласини кўришлик учун жиноят ишлари бўйича Самарқанд туман судига юборилди.
Жиноят ишлари бўйича Самарқанд туман судининг қарори билан қарздор А.Ҳ.га нисбатан 15  сутка қамоқ жазоси тайинланди.
Мажбурий ижро бюроси Самарқанд туман бўлими

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM