Ширинобод маҳалласининг 600 метр йўлига қум-шағал ётқизилди, 2,5 километр ариқ ва зовурлари тозаланди

Хабарингиз бор Самарқанд туманида шароити оғир бўлган, кўп миллатли, олис ва чегара ҳудудларидаги аҳолини ижтимоий-иқтисодий муаммоларини бартараф этиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.

Ана шундай ободонлаштириш ишлари туманнинг Ширинобод маҳалласида амалга оширилди. Маҳалланинг 600 метр кўчасига қум-шағал ётқизилди. 2,5 километр ариқ ва зовурлари турли чиқиндилардан тозаланди. Дарахтлар ва қабристон деворлари оқланди.

Шунингдек, 141 та хонадон ва объектларда ёнғин хавфсизлиги қоидалари, ис газидан заҳарланишни олдини олиш бўйича профилактик тадбирлар амалга оширилди. 143 та хонадон эса дудбуронлардан тозаланди. Бундан ташқари ҳудудда юқори ва паст қувватли трансформатор алмаштириш, 13 та симёғочни янгилаш, 65 метр масофага электр сими тортиш, аҳолига 11 та суюлтирилган газ баллони етказиш масалаларига эътибор қаратилди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM