Ҳар ким еган "сомса"сига пул тўлаш керак

Вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан Самарқанд туман электр таъминоти корхонаси ҳодимлари томонидан ўтказилган навбатдаги РЕЙД тадбирлари давомида худди шундай "сомса" еб пулини тўламаганлар аниқланди. Бир нечта улгуржи истеъмолчиларнинг етказиб берилган электр энергиясидан қарздорлиги мавжуд экан. Жумладан, Самарқанд туман электр таъминоти корхонаси томонидан 2021 йил 09  февраль куни Самарқанд туман “Меҳробод Мева Сабзавотлари” МЧЖ электр энергияси истеъмоли бўйича 48170657 сўм дебитор карздорлиги маълум бўлди. Бу ҳолат кишини таажжублантиради албатта. Наҳот ишлатган электр энергияси учун биров пулини тўласа. Кўриниб турганидек, истемолчи шуни кутаётгандек назаримизда. Бу ҳолатда далолатнома расмийлаштирилиб тармоқдан узилди. Шунингдек, Шўрбой маҳалласида жойлашган “Беҳруз 555” оилавий корхонаси раҳбари Шодиев Жаҳонгир текширувда электр энергиясига ноқонуний уланганлиги аниқланди таъминоти корхонасига 36295740 сўм зарар етказилганлиги аниқланди. Бундан ташқари, Шўрбои маҳалласида жойлашган Ражабова Гулчеҳра хонадони текширилганда электр энергияси ноқонуний уланганлиги анқланди.  Самарқанд туман электр таъминоти корхонасига 6649740 сўм зарар етказилганлиги аниқланиб тармоқдан узилди. Андижони маҳалласида яшовчи Амриддинов Аъзам 2021 йил 10 февраль куни электр ҳисоблагичи нотўғри уланганлиги тўғрисидаги далолатнома бўйича текширилганида фуқаро Амриддинов Аъзам 4,100,000 сўм дебитор карздорлиги ва электр ҳисоблагичнинг уланиш схемасини бузиб (перемичка) ноконуний фойдаланганлиги аниқланиб тармоқдан узилди. Афсуски орамизда шу каби инсонларнинг борлиги кўпчиликни ташвишга солмай қолмайди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM