Томчилатиб суғориш – тежамкорлик ва мўл ҳосил гарови

Тумандаги «Multi Fruite Korea» МЧЖ хорижий корхонасида қишлоқ хўжалиги соҳасида боғдорчилик, узумчилик ва мева-сабзавотчиликни ривожлантиришда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш, томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиялари, унинг қурилиш-монтаж жараёнларига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Семинарда Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошкармаси ходимлари, соҳага тегишли ташкилотлар раҳбарлари, кластер корхоналари ва фермер хўжаликлари раислари иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққан Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошкармаси бошлиғи Ф.Ражабов, туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ф.Рахимов, қишлоқ хужалиги бўлими бошлиғи Х.Ўроқовлар томчилатиб суғориш технологияларини кенг татбиқ этишнинг афзалликлари хусусида сўз юритди.

Таъкидландики, сўнгги йиллларда мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда сувни тежайдиган технологияларни жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада Президентимизнинг 2020 йил 11 декабрдаги “Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада жадал ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори дастуриламал вазифасини ўтайди. Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ирригация тизими ва суғориш тармоқларининг фойдали иш коэффицентини ошириш мақсадида инвестиция дастури бўйича мелиоратив объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича қатор амалий ишлар олиб борилди.

Мазкур ишларни янада жадаллаштириш мақсадида жорий йил 1500 гектар ер майдонида томчилатиб ҳамда ёмғирлатиб суғориш технологияларини жорий этиш вазифалари белгилаб олинган.

Семинар давомида иштирокчилар томчилатиб суғориш технологияларини қурилиш-монтаж жараёнлари ва ёмғирлатиб суғориш технологияларини жорий қилиш билан яқиндан танишди танишди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM