Андижони маҳалласида бир гектар боғ яратилади

 

Жорий йилда Самарқанд туманида интенсив боғлар барпо этишга катта эътибор қаратилади. Айни кунларда интенсив боғлардан юқори ҳосил олиш учун мавсумий агротехник тадбирлар ўз вақтида, сифатли олиб бориш ишлари жадаллашган.

Туман ҳокимлиги, қишлоқ хўжалиги бўлими, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспексияси, ободонлаштириш бошқармаси ҳамкорлигида Андижони маҳалласида интенсив боғ яратиш ишлари бошлаб юборилди. Бунда йўл четларига манзарали дарахт кўчатлари экилмоқда. Интенсив боғнинг умумий майдони 1 гектарни ташкил этиши режалаштирилган бўлиб, бу ерга олма кўчатларини ўтқазилиши белгиланган.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM