Ҳоким ғолибларни тақдирлади

Спортни сев, спорт билан яша” шиори остида ўтказилаётган  анъанавий каратэ-до спорт тури бўйича Самарқанд тумани ҳокими кубоги очиқ биринчилиги якунланди.

Мусобакада республикамизнинг 6 та ҳудудидан, яъни Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона ва Андижон, Қашқадарё, Тошкент ҳамда Самақанд вилоятидан жами 138 нафар спортчилар ўзаро беллашишди.

Ғолибларни тақдирлаш маросимида туман ҳокими ва сектор раҳбарлари диплом, медал ва эсдалик совғаларини ўз эгаларига топширди. Шунингдек, биринчи, иккинчи ва учинчи ўринни эгаллаган каратэчиларга туман ҳокимининг бир миллион сўмдан пул мукофоти топширилди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM