Туман ҳокими Носир Мавлонов Ўзбеккенти маҳалласида фуқаролар билан навбатдаги сайёр қабулини ўтказди

Тадбирда туман Халқ қабулхонаси мудири, сектор раҳбарлари, туман корхона, ташкилот, муассаса раҳбарлари иштирок этди. Сайёр қабулда аҳолининг мурожаатлари атрофлича ўрганиб чиқилди.
Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, ўтган 2020 йилда фуқаролардан тушган мурожаатларнинг қарийб 30 фоизи жойида ҳал этилган. Шу сабабли Ўзбеккенти маҳалласи аҳолисидан ташқари, қўшни ҳудудлардан ҳам фуқаролар ўз муаммоларига жавоб топиш учун сайёр қабулга келишди.
Бугунги кунда халқ билан учрашиб, жойларга чиқиб уларнинг дардига қулоқ тутиш, шу орқали аҳолининг розилигига эришиш ҳар бир раҳбарнинг бош вазифасига айланди. Бу галги сайёр қабулда 50 га яқин фуқаро томонидан масалалар ўртага ташланди. Ушбу мурожаатлардан айримлари қонунга зид бўлганлиги учун рад этилди. Айримлари жойида ҳал этилди. Қолганларига ҳуқуқий тушунтириш берилди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM