Халқ таълими бошқармаси раҳбари “One Million Uzbek Coders" лойиҳаси ғолиби бўлган ўқувчининг ютуғини эътироф этди

“One Million Uzbek Coders" лойиҳаси танловида ғолиб бўлган Самарқанд туманидаги  9-мактабнинг 8-б синф ўқувчиси Фариз Aбдуҳакимов ҳақида хабар берган эдик.
Бугун, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Зебинисо Шодиева мактабга келиб, ўқувчи ва ўқитувчилар билан учрашди. “One Million Uzbek Coders" лойиҳасида қатнашиб, ўқувчилар ўртасида республикада биринчи ўринни қўлга киритган 8-б синф ўқувчиси Фариз Aбдуҳакимовга фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғаларини топширди. Информатика фани ўқитувчиси Темуржон Ҳалимовга ташаккурнома берилди.
З.Шодиева информатика фани ўқитувчилари билан мулоқотда Фариз каби ўқувчилар сафини кенгайтириш, ўқитувчиларнинг ўзлари AКТ бўйича юқори малакага эга бўлишлари лозимлигини таъкидлади.
Ўқувчимиз бу ютуғи орқали 1500 AҚШ доллари миқдорида мукофот соҳиби бўлди.


 

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM