Клара Гафурованинг хонадони тўлиқ таъмирлаб берилади

Самарқанд тумани ҳокими ва ИИБ бошлиғи Янгижой маҳалласида бўлиб, бу ердаги оилаларнинг муаммоларини тинглади. Хусусан, Клара Гафуровани қийнаб келаётган оилавий келишмовчиликнинг асл сабабини ўрганди.

Оилавий келишмовчиликларнинг олдини олиш мақсадида профилактика инспектори томонидан доимий назорат олиб борилиши, керак бўлса зарур ёрдам кўрсатилиши белгиланди. Шунингдек, Клара Гафуровани ичимлик сувининг йўқлиги қийнаб келаётгани аниқланди. Туман ҳокими хонадонга ичимлик суви қувирини тортиб келиш учун керакли ишлар бажарилишини таъкидлади. Бундан ташқари хонадон эгаларининг яшаш шароитини яхшилаш учун туман ҳокимлиги ва маҳалла хайрия жамоат фонди томонидан тўлиқ таъмирлаб бериладиган бўлди.

Учрашувда маҳалла фуқаролари спорт майдончаси йўқлигини қайд этишди. Келгусида ушбу маҳаллада болалар учун спорт майдони ҳам барпо этиладиган бўлди.

2015-2021 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM