Пулимуғоб обод масканга айланади

“Овози Самарқанд” газетасининг телеграм мессенжери орқали Самарқанд тумани Пулимуғоб маҳалласи ҳудудидан ўтивчи йўл ёқасига чиқинди ташланаётгани танқид қилинган.

Мутасадди ташкилот вакиллари ҳолатни ўрганди. Аҳоли ўртасида тегишли тарғибот ишларини олиб боришди. Айни вақтда мазкур ҳудуддаги чиқиндилар туман ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан олиб чиқилмоқда. Шунингдек, маҳаллада қурилиш-таъмирлаш, ободонлаштириш ишлари бошлаб юборилди. Унда маҳалла фаоллари ҳам ҳудуд ободлигига ўз ҳиссасини қўшмоқда.

 

 

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM