Сектор раҳбарлари Нурафшон маҳалласининг бугунги ҳолати билан танишди

Хабарингиз бор вилоят ҳокими раҳбарлигидаги бир гуруҳ масъуллар шаҳар ва туман маҳаллаларидаги бугунги ҳолат билан танишмоқда.

Самарқанд туманидаги Нурафшон маҳалласи Самарқанд шаҳридаги Шодлик маҳалласи билан чегарадош ҳисобланади. Вилоят ҳокими Шодлик маҳалласи билан танишар чоғида Самарқанд туманидаги Нурафшон маҳалласи фуқароси Мадина Аслиева вилоят ҳокимининг телеграм мессенжерига ушбу маҳалладаги бугунги ҳолат билан ҳам танишишини сўраб мурожаат қилган.

Бугун Самарқанд тумани ҳокими ва сектор раҳбарлари Нурафшон маҳалласида бўлди. У ердаги ҳақиқий ҳолатни кўздан кечирди. Ўрганиш жараёнида маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Гузар чойхонаси таъмирланиб, ободонлаштириш ишлари олиб бориладиган бўлди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM