Президент вилоят маъмурий марказини Самарқанд туманидаги Гулобод қўрғонига кўчириш таклифларини қўллаб-қувватлашини билдирди.

Президент Самарқанд шаҳрини 1 миллион аҳоли яшайдиган йирик шаҳарга айлантириш учун Самарқанд, Пастдарғом, Тайлоқ ва Оқдарё туманлари ҳудудидан 18 минг гектар ер майдонини қўшиб бериш ва вилоят маъмурий марказини Гулободга кўчириш бўйича Самарқанд фаолларининг таклифларини қўллаб-қувватлашини билдирди.

Йил якунига қадар шаҳар бош режа лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича Раматов, Турдимов ва Зокировга топшириқ берилди.

Хориждан лойиҳачилар жалб қилинади. Одамларга яшаш учун қулай,  туристларга мақбул шаҳар қилиш шарт. Шаҳар кенгайгандан кейин маҳаллалар кўпаяди, инфратузилма шакллантириш зарур. Бошқарув тизимини яхшилаш учун Самарқанд шаҳрида кейинчалик босқичма босқич 5 та: Сўғдиёна, Сиёб, Боғишамол, Мароқанд ва Қорасув- янги туманлар ташкил этилади.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM