Фермерлар учун семинар ташкил этилди

Тумандаги “Мароқанд агротехсервис” агрофирмаси худудидаги фермер хужаликларида ташкил этилган семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада жадал ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳиятига бағишланди.

Таъкидланганидек, сўнгги йилларда қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда сувни тежайдиган технологияларни жорий этишга алоҳида эътибор қаратилди. Давлат томонидан қўллаб-қувватланаётганлиги натижасида қўшимча майдонларда сувни тежайдиган технологиялар жорий этилди.

Бироқ, тобора кучайиб бораётган сув тақчиллиги ҳамда сув ресурсларига бўлган эҳтиёж ўсиб бораётгани қишлоқ хўжалигида сувдан фойдаланиш самарадорлигини кескин оширишни талаб этмоқда. Қабул қилинган қарор эса қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни рағбатлантириш механизмларининг самарадорлигини ошириш, суғориладиган майдонлар сув билан барқарор таъминланишига эришишда дастурил амал бўлмоқда.

Семинар давомида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, ҳосилдор уруғлар ва уларга ишлатиладиган дори воситалари, техникалар кўргазмаси ҳам ташкил этилди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM