Навбатдаги сессия чақирилмоқда

Жорий йилнинг 23 апрель куни соат 16:00 да Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгашининг йигирма еттинчи сессияси бўлиб ўтади.

Кун тартибида Жиноят, Фуқаролик ва Иқтисодий судлар томонидан 2021 йилнинг биринчи чораги давомида одил судловни амалга ошириш бўйича бажарилган ишларнинг натижадорлиги;

 “Маҳаллабай иш тизими”га ўтиш бўйича сектор раҳбарларининг май ойи учун иш режаларини тасдиқлаш;

Санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими бошлиғи О. Бойкобиловнинг туманда амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги ахбороти эшитилади.

Шунингдек, туман ҳалқ таълими бўлими мудири Б. Мардоновнинг “Ҳалқ таълими тизимида таълим сифатини ошириш ҳамда ўқитувчи ва ўқувчиларнинг билим кўникмаларини ривожлантириш юзасидан олиб борилаётган тадбирлар тўғрисида”ги ҳисоботи ҳамда Самарқанд туманида 2021 йил давомида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастурининг иккинчи чоракдаги ижроси юзасидан туман ҳокимининг ўринбосари Д.Азизованинг ахбороти ва бошқа маслалалар эшитилади.

Сессия иши юзасидан қўшимча маълумот берилади. Бизни кузатиб боринг!

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM