Навбатдаги сессияда 8 та масала кўриб чиқилди

Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгашининг йигирма еттинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда Жиноят, Фуқаролик ва Иқтисодий судлар томонидан 2021 йилнинг биринчи чораги давомида одил судловни амалга ошириш бўйича бажарилган ишларнинг натижадорлиги тўғрисида маълумотлар бериб ўтилди. Унда фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига тажовуз қилиш ҳолатлари юзасидан зудлик билан зарур чоралар кўриш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида ҳал этиш, мурожаатларни кўриб чиқишда сансалорлик ва бефарқ муносабатда бўлиш ҳолатларига йўл қўйганлик учун жиноий жавобгарликкача бўлган чораларни кўриш, жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш, шунингдек, бузилган ҳуқуқларни тиклаш бўйича барча зарур чораларни кўриш тўғрисида маърузалар берилди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил 15-16 апрель кунлари Самарқанд вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқларига асосан “Маҳаллабай иш тизими”га ўтиш бўйича сектор рахбарларининг бир ойлик иш режаларини доимий назорат қилиш бўйича секторлар ҳудудидан сайланган депутатлар томонидан назорат ўрнатиш бўйича тақсимоти тўғрисида тўғрисида маълумот берилди. Шунингдек, Самарқанд тумани Санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими бошлиғи О.Бойкобиловнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан туманда амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги ахбороти эшитилди.

Бундан ташқари Самарқанд туман ҳалқ таълими бўлими мудири Б.Мардоновнинг “Ҳалқ таълими тизимида таълим сифатини ошириш ҳамда ўқитувчи ва ўқувчиларнинг билим кўникмаларини ривожлантириш юзасидан олиб борилаётган тадбирлар тўғрисида”ги ҳисоботи Халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари томонидан муҳокама этилди.

Сессиядаги  6-масала Самарқанд туманида 2021 йил давомида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастурининг иккинчи чоракдаги ижроси юзасидан туман ҳокими ўринбосари Д.Азизованинг ҳисоботи ҳақида бўлди. Ёшлар дафтарига киритилган ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш ва уларни “Ёшлар дафтари”дан чиқариш тўғрисида ҳам муҳокамалар бўлиб ўтди.

Сессия кун тартибида белгиланганидек, ташкилий масала ҳам кўриб чиқилди. Самарқанд тумани ҳокимининг 2021 йил 21 апрелдаги 4-Қ-к-сонли қарори асосида Фирдавс Абдурауфович Ганиев - Самарқанд тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи бошлиғи лавозимига тасдиқланди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM