Туман ҳокими журналистлар билан очиқ мулоқот ўтказди

Самарқанд тумани Оҳалик халқа йўлида (собиқ Паррандачилик фабрикаси) йирик савдо маркази 2020 йилнинг 28 ноябрь куни ўз фаолиятини бошлаган.

Вилоятимиз аҳли учун "Гулобод саховати агрологистика" манрказида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси йўлга қўйилган.

Вилоятимиз аҳли ушбу савдо мажмуасига ташриф буюриб, арзон нархларда озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиши мумкин. Бу ерда озиқ-овқат маҳсулотларининг улгуржи савдо бозори ташкил этилган. Журналист ва блогерлар очиқ мулоқот давомида ушбу бозор фаолияти билан танишди.

- Бу ердан тарқатилаётган маҳсулотлар нафақат туманга, балки Ургут, Тойлоқ, Булунғур туманларига ҳам олиб кетилади, - деди туман ҳокими Носир Мавлонов. – Шунингдек, Сурхондарё, Қашқадарёдан келтирилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам ушбу бозордан бошқа жойларга тарқатилади. Аслида бозор қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ташкил этилганди. Бу ердаги ҳар томонлама қулай шароит туфайли бозорда бугунги кунда тадбиркорлар сони 500 дан ошиб кетди. Кейинги пайтда бозорда бошқа маҳсулотлар ҳам сотиляпти. Бозор ташкил этилганига 4 ой бўлди. Ҳали ўзига яраша муаммолари бор. Келажакда бозор кенгайтирилиб, супермаркет, гипермаркет ташкил этилади. Бу ер ҳақиқий логистика марказига айланиши керак.

Бизнинг олдимизда жуда катта режалар турибди. Президентимизнинг вилоятимизга ташрифи давомида вилоят фаоллари билан бўлиб ўтган йиғилишда 2022 йилдан Самарқанд туманидаги ғалла майдонлари ўрнига сабзавот маҳсулотлари экиш топшириғи берилди. Шунингдек, туманда маҳсулот етказиб бериш хизмати билан шуғулланадиган компания ташкил этилади. Туманда 2 минг гектардан ортиқ ерга сабзавот экилади ва маҳсулот биринчи навбатда Россия бозорига экспорт қилинади.

Маълумот учун шуни айтиш керакки, туманда жорий йилда 57 та экспортёр корхона томонидан 14 328,0 минг АҚШ доллари миқдорида экспорт амалга оширилган.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM