Самарқанд туманида қанча майдонга сабзавот экинлари экилган?

Самарқанд  туманида 2021 йил ҳосили учун фермер ва қишлоқ хўжалиги корхоналарининг асосий майдонларга сабзавот, полиз ва картошка экинларини экилиши режалаштирилган. Бунда жами 1400 гектар сабзавот экинлари экилган бўлиб, 327 гектар помидор, 140 гектар бодринг, 120 гектар сабзи, 81 гектар пиёз, 18 гектар саримсоқ пиёз, 303 гектар булғор қалампир, 225 гектар ош лавлаги, 69 гектар карам, 115 гектар кўкатлар, 200 гектар картошка экинларини экиб бўлинди.

Шунингдек, туманда 2021 йил ҳосили учун 450 гектар мойли экинларнинг экилиши режалаштирилган. Хусусан, 100 гектар соя, 100 гектар кунгабоқар, экинлари экилиши ишлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, туманда фермер ва қишлоқ хўжалиги корхоналарининг боғ-ток қатор ораларига сабзавот, картошка, полиз, дуккакли ва озуқа экинларини экилиши режалаштирилган. Бу жараён ҳам қизғин ташкил этилиб, жами 3227 гектар ер майдоннинг 301 гектари сабзавот, 20 гектар полиз, 2871 гектар озуқа экинлари экилган.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун 220 нафар ёшга 49 гектар ер майдон ажратилган. Албатта бу ерларда ҳам сабзавот экинлари экилган. 2022 йилдан бошлаб, кластер усулида ғалла ўрнига сабзавот экинлари экиш, қайта ишлаш ҳамда экспорт қилиш йўлга қўйилади.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM