Хотира ҳамиша муқаддас, қадр азиздир

Инсонга ҳар куни тинчлик-осойишталик ва хотиржамлик керак. Тинчлигини йўқотган хонадон ҳам, мамлакат ҳам асло хотиржам бўла олмайди. Тинчлик-хотиржамлик – тараққиёт гаровидир.

Биз азал-азалдан тинчликсевар халқмиз. Айнан шу ғоя тарғибига бағишланган буюк миллий маънавий меросимиз бор. Уларнинг барида тинчликнинг қадрига етиш тарғиб этилади, уруш эса батамом қораланади.

9 майни Хотира ва Қадрлаш куни тарзида умумхалқ байрами сифатида нишонлаб келаётганимиз замирида ҳам айнан ана шу эзгу мақсад ётибди.

Мустақил давлатнинг байрамлари ҳам халқ табиати ва анъаналарига мос бўлиши керак. Чунки ҳар бир халқ қандай яшаши, нимани қадрлаши, қайси саналарни тантана қилишини ўзи ҳал этади. Бунда ўз тарихидан келиб чиқади, бугунини ўйлайди ва келажагини кўзда тутади.

Умуман, халқимиз ҳар бир байрам арафасида ўзига хос тадорик кўради.

Хотира ва Қадрлаш куни умумхалқ байрамига қизғин тайёргарлик кўриш ишлари бошланиб кетди. Ҳудудда ободонлаштириш, қурилиш-таъмирлаш ишларига катта эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, туман марказида чойлашган хотира майдони атрофида олиб борилаётган ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари кишини қувонтиради. Бу хайрли иш изчил давом эттириляпти.

Зеро хотира ҳамиша муқаддас, қадр азиздир.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM