Туман ҳокими Халқ депутатлари Самарқанд тумани Кенгашининг йигирма саккизинчи сессиясини чақириш тўғрисида қарор қабул қилди

Жорий йилнинг 6 май куни соат 16:00 да Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгашининг йигирма саккизинчи сессияси бўлиб ўтади.

Кун тартибидан қуйидаги масалалар ўрин олган.

Самарқанд туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф.Ганиевнинг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 апрелдаги “Ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда 2021 йил учун бандлик дастурининг ижросини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 19-сонли йиғилиш баёни ижроси юзасидан “маҳаллабай” ишлаш тизими орқали аниқланган “ўсиш нуқталаридан келиб чиқиб, тумандаги 74 та маҳаллаларнинг ривожланиш дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги ҳисоботи ҳақида;

Самарқанд туман ҳокимининг ўринбосари Ш.Аслиевнинг “2020-2022-йилларда Самарқанд туманининг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва уни комплекс ривожлантириш тўғрисида” ги ҳисоботи ҳақида;

Самарқанд тумани Ирригация бўлими бошлиғи Ш.Атамуродовнинг “Сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантириш бўйича туманда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида”ги ҳисоботи ҳақида;

Самарқанд тумани Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Ф.Усмоновнинг “Солиқ тушумларининг ўз вақтида ундирилиши, унга оид прогноз кўрсаткичларининг бажарилиши бўйича туманда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида”ги ҳисоботлари эшитилади.

Шунингдек, Самарқанд тумани Адлия бўлими бошлиғи Н.Сафаровнинг “Самарқанд туманидаги давлат бошқарув органлари ва ташкилотларида норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётининг ҳолати тўғрисида”ги;

Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлигига бўшаб қолган ўринларга ўтказилган сайлов натижалари тўғрисида туман сайлов комиссияси раиси Б.Мардоновнинг ахборотлари ва сайланган депутатларнинг ваколатини тасдиқлаш ҳақидаги масалалар кўриб чиқилади.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM