Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон кубогининг янги ғолиблари аниқланди

Тошкент шаҳрида ўтказилган мусобақада мамлакатимизнинг барча вилоят ва шаҳарларидан борган 160 дан ортиқ 2001-2002 йилларда туғилган спортчилар совринли ўринлар учун майдонга чиқди. Эътиборлиси мазкур мусобақада туманимиз спортчиси Дониёрхон Нақимов ҳам иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритди.

У дастлабки беллашувларни муваффақиятли ўтказиб, финалда Андижон вилояти вакилини енгди. Шундай қилиб, Дониёрхон 67 кг вазн тоифасида шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилиб, чемпион бўлди.

Ушбу мусобақада ёш умидли спортчилардан иборат вилоятимиз жамоаси 6 та (3 та биринчи, 2 та иккинчи ва 1 та учинчи) медални қўлга киритдилар. Қайд этиш жоизки, мусобақа натижаларига кўра, жорий йилнинг июль ойида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати ва август ойида ўтказиладиган Жаҳон чемпионатлари ҳамда бир қатор халқаро турнирларда иштирок этиш учун Ўзбекистон терма жамоаси тўлдирилди.

Жавҳар ЖАББОРОВ,

жисмоний тарбия ва спорт  аълочиси,

Тошпўлод ЮСУПОВ,

журналист.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM