Самарқанд туманида яна 15 нафар аёл доимий даромад манбаига эга бўлди

Самарқанд туман ҳокимлигида “Аёллар дафтари”га киритилган 15 нафар хотин қизларга доимий даромад манбаига эга бўлишлари учун тикув машиналари топширилди.

Давлатимиз раҳбари томонидан хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, билим ва касбий кўникмаларини шакллантириш, муносиб иш топишларига кўмаклашиш, саломатлигини сақлаш, уй-жой масалаларини ҳал этиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Жойларда хотин-қизлар муаммоларини ҳал қилиш, тикувчилик, ҳунармандчилик, касаначилик, паррандачилик ва экин майдонларидан ер ажратиш орқали уларнинг бандлиги таъминланмоқда.

Айниқса, ҳудудларда “Аёллар дафтари”нинг жорий этилганлиги, хотин-қизлар муаммоларини ўрганишда ва уларни ҳал этишда ижобий самара бермоқда. Самарқанд туманида ҳам “Аёллар дафтари”га киритилган хотин қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш уларга муносиб шарт-шароитларни яратиш бўйича муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Туман ҳокимлигида маҳаллаларда “Аёллар дафтарида” рўйҳатда турувчи 15 нафар хотин қизларга вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ва туман ҳокимлиги ҳамкорлигида 15 та тикув машиналари бепул тақдим этилди.

 Туманнинг “Навбоғ” маҳалласида “Аёллар дафтари”да рўйҳатда турувчи Зарина Нусратова доимий даромад манбаига эга бўлиш мақсадида туман ҳокимлигига тикув машина сўраб мурожаат қилган эди. Унинг мурожаати қаноатлантирилиб, тикув машинаси тақдим этилди.

Туманда хотин-кизларнинг муаммоларини ўрганиш ва хал этиш, бандлигини таъминлаш, уларни моддий ва маънавий куллаб-кувватлашга каратилган манзилли чора-тадбирлар дастури тизимли  давом этмоқда.

 

Эркин ҲАСАНОВ.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM