Касалланган дарахтлар алоҳида парвариш қилинади

Айни кунларда Самарқанд тумани Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат инспекцияси давлат инспекторлари томонидан туман маркази, маҳаллалар ҳудудининг йўл ёқаларидаги манзарали дарахтларни касалланишига қарши курашиш ва олдини олиш мақсадида Самарқанд туман карантини инспекцияси билан биргаликда назорат тадбири олиб борилмоқда. Мазкур тадбирлар давомида ҳудудда дарахтларни касалланиш сабаблари ўрганилиб, касалланган дарахтларни даволаш тўғрисида тегишли тартибда чоралар кўрилади. Бу эса, туман ҳудудида дарахтларни ноқонуний кесилиш ҳолатларини олдини олишга хизмат қилади.
 

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM