Маърифат хонаси калити топширилди

Ички ишлар органларида маънавий-маърифий тадбирлар самарадорлиги, ходимларда ватанпарварлик туйғуларини янада ошириш, маънавий-маърифий соҳасида томонларнинг ҳамкорликда ишлашини йўлга қуйиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Республика маънавият ва маърифат маркази билан ҳамкорликдаги меморандуми имзоланган эди.

Ушбу меморандум ижросини таъминлаш мақсадида Самарқанд вилоят Самарқанд тумани ИИБ бошлиғининг ўринбосари А.Каримов томонидан Республика  Маънавият ва маърифат маркази Самарқанд туман бўлинмаси бош мутахассиси И.Абдулҳайировга Маънавият ва марифат хонасининг калити тантанали равишда топширилди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM