Ҳоким ўринбосари Хўжа Аҳрори Валий маҳалласида фуқароларни қабул қилди

Хўжа Аҳрори Валий маҳалласида ташкил этилган қабулда Халқ қабулхонаси, туман ҳокими ўринбосарлари, туман халқ таълими, мактабгача таълим, бандлик, тиббиёт бирлашмаси, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари иштирок этди. Унда 40 га яқин фуқаронинг мурожаати тингланди.

Муаммолар юзма-юз, ошкора кўтарилган учрашувда мурожаатлар асосан, соғлиқни сақлаш, ишга жойлашиш, уй-жой, моддий ёрдам, йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик суви билан таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб қувватлаш ҳамда коммунал соҳа масалаларига оид бўлди.

Билдирилган мурожаатлар ижросини таъминлаш мақсадида ҳар бир ташкилот вакиллари мурожаатларни алоҳида назоратга олишди

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM