“Адолатли қайнона” ёшларга ибрат

Ҳаймари поён маҳалласида “Адолатли қайнона” кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, “Адолат” социал демократик партияси туман кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган танловда Ҳаймари поён, Ҳаймари боло, Чоршанба, Жўйи Аббос маҳаллаларининг кайвони кайноналари иштирок этди. Танловда иштирокчилар ёш авлодга онанинг жамият ва оиладаги ўрни, олдида турган муҳим вазифаларини ўз чиқишлари орқали кўрсатиб берди. Иштирокчиларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM