Ижтимоий тармоқларда Қобил Дусов томонидан эълон қилинган “Самарқандда тадбиркорлик қилманглар!” мавзусидаги постига муносабат

Самарқанд тумани ободонлаштириш бошқармаси томонидан “Paradise Garden Of Paulonia” МЧЖдан манзарали дарахт кўчатлари сотиб олиш учун 24.12.2021-йилда тузилган шартнома ҳамда 20.06.2022-йилдаги қўшимча келишув асосида 2.400 дона 1 млрд. 200 млн. сўмлик кўчатлар қабул қилинган ва тўловлар тўлиқ амалга оширилган.
Даъвогар “Paradise Garden Of Paulonia” МЧЖнинг аризаси асосидаги жавобгар Самарқанд тумани ободонлаштириш бошқармасидан жамият фойдасига 1 млрд. 905 млн. сўм ундириш ҳақидаги Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 09.11.2023 йилги ҳал қирув қарорига нисбатан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан киритилган апелляция протести ҳозирда Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида кўриб чиқилмоқда.
Иқтисодий процессуал қонунчилик талабларига мувофиқ ҳал қилув қарор апелляция инстанцияси судининг қарори қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради ва суд томонидан бериладиган ижро варақаси асосида ижроси таъминланади.
Мазкур иқтисодий низо тарафларнинг қонун ва суд олдида тенглигида, суд муҳокамасида иш бўйича барча далиллар тортишув асосида бевосита текширилиб, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари асосида ҳал қилинади.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM