Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонун Президент томонидан имзоланди

Қонунга мувофиқ, (ЎРҚ–572-сон, 22.10.2019 й.) кредиторларни ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш кучайтирилиши ва тадбиркорлик фаолиятини молиялаштириш механизмлари такомиллаштирилиши муносабати билан 10 дан ортиқ қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилди.

 

Ҳуқуқий ахборот каналигининг маълумотига кўра, Солиқ кодексига киритилган қўшимчага кўра солиқ тўловчига солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабнома билан бир вақтда давлат солиқ хизмати органи томонидан солиқ қарзи белгиланган муддатда қопланмаган тақдирда ундирув қарздорнинг мол-мулкига қаратиладиган миқдордаги солиқ қарзи суммасини кўрсатган ҳолда гаров реестрига ёзув киритилади. Ёзув солиқ қарзи тўлиқ қопланганидан ёки ҳисобдан чиқарилганидан кейин гаров реестридан ўчирилади.

 

Илгари Кодексда мазкур қоида назарда тутилмаган эди.

 

Қонун расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM